Исландиядаги Рейкянес ярим оролида вулқон отила бошлади
Бир неча ҳафта давом этган кучли зилзилалардан сўнг, Исландия жануби-ғарбидаги Рейкянес ярим оролида Гриндавик балиқчилар шаҳри яқинидаги вулқон отила бошлаган.
Фуқаро муҳофазаси бошқармаси Гриндавик аҳолисини шаҳарни тарк этишга чақирди. Шаҳарни оммавий эвакуация қилиш ноябрь ойининг биринчи ярмида бўлиб ўтган, бироқ маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, отилиш вақтида Гриндавикда одамлар бўлган.
Исландия метеорология хизмати фаолиятни кузатишда давом этмоқда ва ҳудуддаги фуқаро муҳофазаси бўлинмалари билан бевосита алоқада бўлиб турибди.
Рейкянес ярим оролидаги бу портлаш сўнгги уч йил ичида тўртинчиси бўлди. Биринчиси 2021 йил март, 2022 йил август ва 2023 йил июл ойларида содир бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар