“112” манбаси: Исломовлар “Крокус”даги теракт ижрочиларига оқ “Рено” автомобилини сотгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда 62 ёшли Исроил ва 33 ёшли Аминжон Исломовларнинг суд залида ўтирганини акс эттирувчи кадрлар пайдо бўлди. Тергов маълумотларига кўра, Шамсидин Фаридуний камида 2024 йил январида Аминжон Исломовни, 11 мартда эса Диловарни жиноий гуруҳга жалб қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, айнан Исломовларнинг оиласи “Крокус”даги теракт ижрочиларига ўша оқ “Рено” автомобилини сотган, дея хабар беради «112» ўз манбасига таянган ҳолда.
Улар яна қандай қилиб одамларнинг оммавий қатлини уюштиришда иштирок этганликларини терговчилар ҳозирча ошкор қилишмаяпти.
Улашиш:
Шарҳлар