ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Теҳронда ўлдирилди
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония 31 июль куни эрта тонгда Теҳронда ўлдирилди, деб хабар бермоқда Mehr агентлиги Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) баёнотига таяниб. Хония ва унинг тансоқчиларидан бири унинг Теҳрондаги қароргоҳи қилинган ҳужум чоғида ҳалок бўлган.
ИИПК хабарида айтилишича, 31 июль куни эрталаб Теҳронда ҲАМАС ҳаракати сиёсий офиси раҳбари Исмоил Хониянинг қароргоҳига берилган зарба оқибатида у ва унинг тансоқчиларидан бири азобли ўлим топган.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилаётгани, натижалар кейинроқ эълон қилиниши айтилган.
ҲАМАС ҳаракати ҳам Хониянинг ўлимини тасдиқлаган.
Улашиш:
Шарҳлар