Испания ОАВ россиялик учувчи Максим Кузьминовнинг сохта украин паспортининг фотосуратини чоп этди
Журналист Данил Кисловнинг ёзишича, Испания полицияси унинг қотиллигини расман тасдиқлаш учун Украина ва Россиядан Кузьминовнинг бармоқ излари ва генетик профилини сўраган.
Кузьминовга жами 8 та ўқ узилган, «тахминан Россия қуролидан».
Эслатиб ўтамиз, Кузьминов 2023 йил 9 август куни Россия вертолётини олиб қочган ва уни Украинага топширган, ўшанда унинг шериклари отиб ўлдирилган. Шундан сўнг, Бош разведка бошқармаси Кузьминовнинг ҳаракатини фаол равишда тарғиб қилди. Натижада 19 февраль куни унинг Испанияда ўлдирилгани ва қалбаки паспортга эгалиги маълум бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар