Испания: сув тошқинида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, бедарак йўқолганлар сони ҳам юқори

Фото: REUTERS/Nacho Doce

Испания кучли сув тошқини қурбонлари учун мотам тутмоқда: Қиролликда 2 ноябрга қадар миллий мотам эълон қилинган. Шу билан бирга, мамлакат жануби-шарқидаги табиий офатдан жабр кўрган ҳудудлардан қурбонлар сони бўйича янгиланган маълумотлар келиб тушмоқда. Ҳозиргача 205 та ўлим қайд этилган, уларнинг аксарияти Валенсия ҳудудида бўлиб, 22 кишини ташкил қилади.

Расмийларнинг таъкидлашича, бедарак йўқолган одамлар сони номаълум, бу қурбонлар сони ортиши мумкиноигидан далолат беради.

Испания жануби-шарқидаги бутун мавзелар ва қишлоқлар харобага айланган. Бундай ҳалокатли фалокатнинг сабаби минтақага келган DANA синфига кирувчи довул бўлиб, у кўпинча табиий офатларга олиб келадиган атмосферада «совуқ томчи” ҳодисасини қўзғатган.

Синоптикларнинг таъкидлашича, ҳозирги сув тошқини Испанияда 1957 йилдан бери кузатилган энг ҳалокатли ҳодисага айланди. Улар жабрланган ҳудудларга яна ёмғир ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. У ерда “қизил” максимал тревога даражаси сақланиб қолади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.