Испанияда Россиянинг Каталония ишларига аралашуви тергов қилинмоқда

Фото: luxm2.com

2017 йилда Каталонияда Испаниядан мустақил бўлиб чиқишни эълон қилишга уриниш бўлган. Москва айирмачиларга ёрдам берган бўлиши мумкин, дейди Барселонадаги тергов суди раҳбари Хоакин Агирре.

Ҳозирда шу муносабат билан 11 каталониялик сиёсатчи ва амалдор, жумладан, Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ва унинг энг яқин сафдошларини текшириш бўйича  иш очилган. Улар давлатга хиёнат қилиш ва ҳудуд бюджетидан мақсадсиз фойдаланишда гумон қилинмоқда. Тинтувлар ва телефон суҳбатларини тинглаш материалларидан маълум бўлишича, Москва эмиссарлари 2017 йил октябрь ойида Пучдемоннинг Барселонадаги қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда ва унинг иштирокида Каталония мустақиллигини қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий ва молиявий ёрдам юборишни таклиф қилган.

Бу ёрдам учун айирмачиларга Каталонияда Россияга халқаро операцияларда криптовалютадан фойдаланишга ёрдам берадиган тузилма яратиш таклиф қилинган. Хоакин Агирренинг таъкидлашича, криптовалютани каталонияликларга синовдан ўтказиш БААдан россиялик томонидан амалга оширилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.