Испанияда тошқиндан кейин 100 мингдан ортиқ одам норозилик намойиши ўтказди
Валенсия кўчаларига 130 мингга яқин одам тошқиндан кейин вилоят раҳбари Карлос Мазоннинг истеъфосини талаб қилиб чиқди. Бу ҳақда Испаниянинг 20 минутос нашри хабар берди.
Газетага кўра, ташкилотчилар 40 га яқин жамоат ва фуқаролик ташкилотлари бўлган.
Испания транспорт вазири Оскар Пуенте 8-ноябрь куни Испанияда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 223 нафарга етганини маълум қилди. Унга кўра, 78 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади, 48 нафар ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча номаълум.
Улашиш:
Шарҳлар