Исроил 7 октябрь куни ҳужум қилганларнинг оиласи аъзоларини депортация қилиш имконини берадиган қонунни қабул қилди
Исроил парламенти бугун, 7 ноябрь куни 2023 йил 7 октябрь куни ҳужум қилганларнинг оила аъзоларини, жумладан, мамлакат фуқароларини урушдан вайрон бўлган Ғазо сектори ёки бошқа жойларга депортация қилишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар беради.
Қонунни ёқлаб 61 киши овоз берган, қаршилар сони 41 та. Бу ўз оила аъзоларига қилинган ҳужумлар ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлган ёки «терроризмни қўллаб-қувватлаган ёки ўзларини террорчиликка қиёслашган» Исроил фуқаролари ва аннексия қилинган Шарқий Қуддус аҳолисига нисбатан қўлланилади.
Улар етти йилдан 20 йилгача бўлган муддатга Ғазо секторига ёки бошқа жойга депортация қилинади. Ҳар куни ҳужумлар содир бўладиган Ғазода Исроил ва Хамас ўртасидаги уруш ҳамон давом этмоқда.
Шарҳлар