Исроил Эрон президенти Раисийнинг ўлимига алоқадор эмас — исроиллик мансабдор
Исроиллик мансабдор Reuters агентлигига Исроил Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлимига алоқадор эмаслигини маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
“Бу ишни биз қилмадик”, — дея агентлик номаълум қолишни истаган амалдорнинг гапларини келтириб ўтди.
Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва бошқа расмий шахсларни олиб кетаётган вертолёт 19 май куни мамлакат шимоли-ғарбида ҳалокатга учради. 20 май куни эрталаб Эрон вице-президенти Муҳсин Мансурий президент ва унинг делегацияси вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади. Делегация Озарбайжонга ташрифдан кейин қайтиб келаётган эди, у ерда Раисий ва унинг озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев “Гиз Галаси” гидротугунининг очилиши ва Аракс дарёсида “Худаферин” гидротугуни ишга тиширилиши маросимида қатнашган эди.
Шарҳлар