Исроил ҳарбий разведкасининг бошлиғи истеъфога чиқди

Фото: Армия обороны Израиля

Исроил ҳарбий разведкаси бошлиғи, генерал-майор Аарон Халива истеъфога чиқди ва ўринбосар тайинланиши биланоқ ўз лавозимини тарк этади, дейилади Исроил мудофаа кучлари баёнотида.

Исроил Бош штаби разведка бошқармаси қўмондони генерал-майор Халива ўтган йили Хамасга Исроилга 7 октябрда уюштирилган ҳужумни амалга оширишга имкон берган разведкадаги муваффақиятсизликлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтган эди.

Телеграмда чоп этилган Исроил мудофаа кучларининг пресс-релизига кўра, ҳозирда 56 ёшли Халива “7 октябрь воқеалари муносабати билан” истеъфога чиқишни сўраган. Бош штаб бошлиғи Херци Ха-Леви “генерал-майор Аарон Халивага Исроил мудофаа кучларидаги 38 йиллик хизмати ва бу даврда Исроил хавфсизлигига қўшган катта ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди”.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.