Исроил Байрутдаги Ал Маядеэн телеканали студиялари жойлашган бинога ҳужум қилди
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Байрут жанубидаги биринчи қаватда Ал Маядеэн телеканали студияси жойлашган бинога ракета билан зарба берди. Бу ҳақда Al Hadath ёзади.
Қайд этилишича, телеканал ходимлари портлаш бошланишидан аввал бинони тарк этган.
Нашр маълумотларига кўра, ракета бинонинг иккинчи қаватидаги турар-жой квартирасига келиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу хонадонда “Ҳизбуллоҳ” етакчиларидан бири яшаган.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар оловни локализация қилишган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот ҳозирча олинмаган.
Улашиш:
Шарҳлар