Исроил БМТ бош котибини нон-грата шахс сифатида эълон қилди

Фото: Коммерсант

Исроил БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни нон грата шахс сифатида тан олди, деб ёзади The Jerusalem Post  нашри яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Исраэл Кацнинг баёнотига таяниб.

Газетанинг қайд этишича, Исроил расмийлари жаноб Гутерришнинг Эрон ракета ҳужумини «шак-шубҳасиз қоралай олмагани»ни ҳисобга олиб, шундай қарорга келган.

Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хуманаий Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимига ва минтақадаги умумий вазиятга изоҳ бергани ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги ҳозирги кескинликлар ортида минтақага тинчлик ва осойишталик ўрнатишга қодирлиги ҳақида ёлғон даъволар қилаётган “АҚШ ва айрим Европа давлатлари” турибди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.