Исроил ўз қўшинларини Ғазо секторининг жанубидан олиб чиқди
Исроил Ғазо секторига қуруқликдаги фаол босқин босқичи якунланганини эълон қилиб, келажакда Рафаҳга ҳужум қилиш эҳтимолини очиқ қолдирди.
Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри ёзади.
Исроилнинг юқори мартабали расмийлари босқиннинг тугаши АҚШнинг Бош вазир Беньямин Нетаньяхуга босими билан боғлиқ эмаслигини таъкидламоқда. Бироқ, бу Исроил қўшинлари томонидан World Central Kitchen инсонпарварлик ташкилотининг етти нафар ходимининг хатолик туфайли ўлдирилиши ортидан содир бўлди.
Исроил қуруқликдаги барча кучларини Ғазо секторининг жанубидан олиб чиқиб кетди ва у ерда битта бригадани қолдирди. Ҳудудда жанглар кетма-кет тўрт ой давом этди.
Фаластинликлар энди Ғазо жануби ва Хон Юнис шаҳри бўйлаб эркин ҳаракатлана олади. Шу билан бирга, Исроил аскарлари Хамаснинг у ерга қайтмаслигини таъминлайди. Фаластинликларга анклав шимолига қайтишга рухсат берилмайди.
Исроил Мудофаа армияси штаб бошлиғи генерал-лейтенант Герци Галеви, Ҳамасга қарши уруш давом этаётганини ва у ҳали тугамаганини қўшимча қилди. Бироқ ҳозирча Исроил гаровга олинганларни қайтаришни устувор вазифа қилиб қўйган.
Шарҳлар