Исроил ХАМАС томонидан асирга олинган яна тўрт киши ҳалок бўлганини эълон қилди
Ҳалок бўлганлар 51 ёшли Надав Попплевел, 84 ёшли Амирам Купер, 80 ёшли Ёрам Метсгер ва 79 ёшли Хейм Перрилар эди. Улар Хамас ҳужуми пайтида Исроил жанубидаги киббутзим Нир Оз ва Ниримдан ўғирлаб кетилган, деб ёзади The Times of Israel.
Иқтисодчи ва Киббутз Нир Оз асосчиларидан бири бўлган Амирам Купернинг рафиқаси ҳам 7 октябрь куни гаровга олинган эди. Ўша ойда бир ҳафталик сулҳ вақтида уни озод қилишган. Купернинг уч фарзанди ва тўққиз невараси қолган.
Октябрь ойида Ёрам Метсгернинг рафиқаси Тами ҳам гаровга олинган ва озод қилинган. У билан бирга Надав Попплевелнинг онаси Ханна озод қилинганлар орасида бўлган. Унинг акаси Рой Попплевел ХАМАСнинг Киббутз Ниримга ҳужуми пайтида ўлдирилган. Надав Попплевел ҳам Британия фуқаролигига эга эди.
Тўрт нафар гаровга олинганларнинг барчаси бир неча ой олдин Ғазо секторидаги Хон Юнис шаҳри яқинида ҳалок бўлган, деди ЦАХАЛ матбуот котиби Даниел Ҳагарий. Унинг сўзларига кўра, ўша пайтда ҳудудда Исроил армияси жанг қилган. Қурбонларнинг жасадлари Фаластинда қолмоқда, уларнинг ўлим ҳолатлари ҳали аниқланмаган.
Шарҳлар