Исроил Ливанда ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишдан бош тортди

Фото: РИА

Исроил бош вазирининг канцелярияси Биньямин Нетаньяху кеча АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Буюк Британия, Япония, Канада, Австралия, Саудия Арабистони, БАА ва Қатар сулҳ тузишга чақирганига қарамай, Исроил мудофаа армиясига  “тўлиқ куч билан” жанг қилишни буюрганини билдирди.

Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац “шимолда ўт очиш тўхтатилмаслигини”  тасдиқлади.

Аввалроқ Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида уч ҳафталик сулҳ, шунингдек, Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ташаббуси эълон қилинган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.