Исроил махсус хизмати Халқаро жиноий суд прокурорини кузатиб юргани маълум бўлди

Фото: icc-cpi.int

Журналистлар Исроил махсус хизмати Халқаро жиноий суд (ХЖС) Нетаньяхуни ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилгунга қадар ушбу суд прокурорини кузатиб юрганини  аниқлади. Бу ҳақда “Медуза” Исроилнинг “Сиха мекомит” ва «+972» нашрларининг Британиянинг The Guardian газетаси билан ҳамкорликда тайёрлаган терговига таяниб хабар беради.

Исроил разведка манбаларидан бирининг айтишича, разведка идоралари Карим Хоннинг Фаластиндаги тахминий уруш жиноятларини текшириш ниятида эканини ёки йўқлигини аниқлаш учун «нималарни ўйлаётганини тушунишга» ҳаракат қилган.

2023 йил октябрь ойида Хамаснинг Исроилга ҳужумидан кейин Карим Хон декабрь ойида Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида ва Исроил жанубида Фаластин вакиллари билан учрашган. У ҳужумни бошидан кечирган исроилликлар билан ҳам учрашган.

Манбаларга кўра, Исроил разведкаси Хоннинг ташрифини диққат билан кузатиб, Фаластин расмийлари унга қандай материалларни узатаётганини тушунишга ҳаракат қилган. Хонни таниган икки фаластинликнинг кузатуви натижасида Исроил расмийлари ХЖС прокурори Исроил раҳбарларини ҳибсга олиш учун ордер беришни кўриб чиқаётганини, аммо АҚШ босими туфайли буни амалга оширмаганини билиб олди.

Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон 20 май куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ва Хамаснинг уч етакчиси Яҳъё Синвар, Муҳаммад Дейф ва Исмоил Хонияни ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.