Исроил мудофаа армияси 7 октябрь куни гаровга олинган яна бир фуқаро озод этилгани ҳақида эълон қилди

Фото: BBC

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) 7 октябрь куни Хамас томонидан Ғазо секторига ўғирлаб олиб кетилган 52 ёшли Қаид Фархан ал-Қадийни қутқарди, дея хабар беради Исроил ҳарбийлари.

Уларнинг қўшимча қилишича, гаровга олинган шахс “Ғазо сектори жанубида ўтказилган мураккаб операция давомида” озод қилинган.

Баёнотда айтилишича, бошқа гаровга олинганлар ва ҳарбий хизматчиларнинг хавфсизлиги борасидаги хавотирлар туфайли батафсилроқ маълумотни эълон қилиш мумкин эмас.

Гаровда бўлган фуқаронинг аҳволи барқарор, у тиббий кўрикдан ўтказилади.

20 август куни AFP агентлиги Ғазода гаровга олинган 71 киши ҳамон ушлаб турилгани ҳақида хабар берганди. Уларнинг 64 нафари Исроил фуқароси (айримлари бир нечта фуқароликка эга), олти нафари Таиланд фуқароси ва бир нафари Непал фуқароси. Гаровга олинганларнинг ҳаммаси тирик эканига кафолат йўқ.

Фархан ал-Қадий ҳақидаги баёнотдан олдин, 7 октябрь куни гаровга олинган 251 кишидан 116 нафари, асосан аёллар ва болалар озод қилингани маълум эди. Уларнинг аксарияти ўтган йил ноябрь ойида сулҳ доирасида Исроилга қайтган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.