Исроил мудофаа армияси Ғазо секторида Хамас ҳукуматининг раҳбари йўқ қилингани ҳақида маълум қилди
Уч ой олдин Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо секторидаги Хамас ҳукумати раҳбари ва Фаластин ҳаракатининг яна икки юқори мартабали вакилини йўқ қилган эди. Бу ҳақда “ЦАХАЛ” ўз Телеграм-каналида хабар беради.
“ЦАХАЛ” ва Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ғазо секторидаги қўшма зарбаси натижасида Хамаснинг Ғазо секторидаги ҳукумати раҳбари Раухи Муштаха, Хамаснинг сиёсий бюросида хавфсизлик бошлиғи лавозимида ва Хамас Меҳнат қўмитасида ишлаган Самех ас-Сирож, шунингдек, умумий хавфсизлик аппарати қўмондони Сами Ауда йўқ қилинган.
Сентябрь ойи охирида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия жанубида Хамаснинг дала қўмондони Аҳмад Муҳаммад Фаҳдани йўқ қилганди.
Улашиш:
Шарҳлар