Исроил мудофаа армияси Байрутдаги “Ҳизбуллоҳ” марказий штабига зарба берди

Фото: Reuters

Исроил ҳарбийлари “Ҳизбуллоҳ” ҳааркатининг Байрутдаги марказий штабига зарба берди, дея хабар беради Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ)нинг телеграм канали.

“Бир мунча вақт олдин “ЦАХАЛ” Байрутдаги Даҳия марказида жойлашган турар-жой бинолари орасидаги “Ҳизбуллоҳ” террорчилик ташкилотининг марказий қароргоҳига нуқтали зарба берди”, — дейилади Исроил армиясининг хабарида.

Исроилнинг Ynet портали хабар беришича, зарба нишони “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ бўлган. Бироқ, портлаш вақтида унинг бинода бўлгани ёки бўлмагани ҳозирча номаълум, дея қайд этади Х ижтимоий тармоғида Исроил армияси радиоси.

Al Jazeera мухбирининг хабар беришича, Даҳиядаги Ҳарет Хрейк муниципалитетида “катта вайронагарчиликлар” бўлган, тўртта бино бутунлай вайрон бўлган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.