Исроил мудофаа кучларининг зарбаси натижасида Хамас етакчиларидан бири йўқ қилинди

Солдаты ЦАХАЛ в секторе Газа. Фото: Reuters

Ливанда Исроил мудофаа кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида Хамас ва “ал-Жамоа ал-Исломия” етакчиларидан бири Айман Гатма ўлдирилди.

Гатма автомобилини Исроил чегарасидан 40 километр узоқликдаги ал-Ҳяра шаҳри яқинида ҳайдаб кетаётганида дрон томонидан йўқ қилинган. Исроил мудофаа кучлари зарба бериш ва унинг оқибатлари акс этган видеони чоп этди.

Ҳарбийларга кўра, Гатма Ливандаги Хамас ва “ал-Жамоа ал-Исломия” гуруҳларини қурол-яроғ билан таъминлашга масъул бўлган.

Бу орада Reuters агентлигининг Ғазодаги Хамас назоратидаги ҳукумат матбуот идораси директорига таяниб хабар беришича, шанба куни анклав шимолидаги Ғазо шаҳрининг айрим ҳудудларига Исроил томонидан берилган икки зарба натижасида камида 42 киши ҳалок бўлган: 24 киши “ал-Шати” лагерида ва яна 18 нафари “ал-Туффа” ҳудудида  ўлдирилган.

Исроил ҳарбийлари бу борада қисқача баёнот берди: “Яқинда ЦАХАЛ қирувчилари  Ғазо шаҳри ҳудудида Хамаснинг иккита ҳарбий инфратузилма обектига зарба берди”.

Шунингдек, тез орада батафсил маълумотлар эълон қилиниши айтилган. Айрим Исроил матбуотига кўра, ҳужум нишони Хамас етакчиларидан бири Раад Саад бўлиши мумкин.

Хамас Исроилнинг ҳарбий инфратузилмасига қилинган ҳужум ҳақидаги баёнотига изоҳ бермади. Гуруҳ баёнотида айтилишича, ҳужумлар тинч аҳолига қаратилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.