Исроил Рафаҳга зарба берди, тўрт киши ҳалок бўлиб, 16 киши жабрланди
Исроил Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрига зарба берди, натижада камида тўрт киши ҳалок бўлиб, 16 киши жабрланди, деб хабар беради “Коммерсантъ”. Зарба Исроил армияси томонидан Рафаҳдан ғарбда жойлашган Тал ас-Султан ҳудудидан берилган.
Al Jazeera телеканали маълум қилишича, Исроил жанговар вертолётлари Ғазо жанубида жойлашган Зайтун туманига ракета учирган. Шунингдек, Ғазо жанубидаги Сабра тумани ҳам тунда Исроил армиясининг давомли зарбаларига учраган.
Рафаҳ Ғазо сектори жанубида жойлашган бўлиб, унинг аҳолиси сўнгги ярим йил ичида 1,5 миллион кишигача кўпайди, чунки фаластинликлар бошпана қидириб шаҳарга кела бошлаган. Рафаҳ Миср биланчегарада жойлашган бўлиб, БМТ маълумотларига кўра, Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказишда муҳим пункт бўлиб ҳисобланади.
Рафаҳга ҳужум ҳақидаги хабарлардан аввалроқ Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ярашув ҳақидаги таклифни қабул қилишга тайёрлигини билдирганди. Бироқ Биньямин Нетаньяху 30 апрелда операция ўтказилиши ҲАМАС билан асирларни озод қилиш бўйича музокараларга боғлиқ эмаслигини айтганди.
Шарҳлар