AFP: Исроил Рафаҳ шаҳри четига зарбалар берди
Исроил мудофаа кучлари 10 февралга ўтар кечаси Ғазо секторининг жанубий қисмига зарбалар берди, деб ёзади AFP. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, гап Рафаҳ шаҳрининг чекка ҳудудлари ҳақида кетмоқда.
Тахминан 1,3 миллион фаластинлик – ички кўчирилганлар у эрда бошпана топганди, дея қайд этади AFP. Норвегия Қочқинлар кенгаши раҳбари Ян Эгеланднинг BBCга берган интервюсида таъкидлаганидек, қочқинлар озиқ-овқат ва ичимлик суви танқислиги шароитида қолмоқдалар.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху тинч аҳолини Рафаҳдан эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқишни буюрган, бироқ одамларни айнан қаерга эвакуация қилиш мумкинлигига аниқлик киритмаган эди. Шу билан бирга, Reuters агентлигининг Исроил расмийлари орасидаги манбаси Рафаҳ аҳолиси Ғазо секторининг шимолий ҳудудларига юборилиши мумкинлигини айтганди. Қолаверса, октабрь ойидан бошлаб Исроил фаластинликларни анклавнинг шимолий ҳудудларидан жанубий ҳудудларга ўтишга чақирган эди.
АҚШ президенти Жо Байден 9 феврал куни Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини аниқ аҳоли пунктлари ҳақида гапирмасдан “ортиқча” деб атаганди. Бир кун аввал Оқ уй вакили Вашингтон Исроилнинг тинч аҳолини ҳимоя қилиш режасисиз Рафаҳдаги ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватламаслигини айтган эди.
Шарҳлар