Исроил ТИВ “БАПОР”ни молиялаштиришнинг тикланишини “жиддий хато” деб атади

Фото: EA Daily

Канада, Швеция ва Испания “БАПОР”ни молиялаштиришни тиклашлари ҳақида эълон қилди. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги буни «жиддий хато» деб атади. Педро Санчес шанба куни парламентга Фаластин давлатини тан олишни таклиф қилишини айтди.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги “БАПОР” (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишларни ташкиллаштириш билан шуғулланувчи агентлиги)ни молиялаштиришнинг қайта тикланишини «жиддий хато» деб атади.

Дипломатик идоранинг баёнотида айтилишича, “БАПОР”нинг қатор ходимларининг террорчилик фаолиятига алоқаси” эътиборга олинмаяпти. ЦАХАЛ матбуот котиби адмирал Хагарининг душанба куни маълум қилишича, “БАПОР”нинг 450 дан ортиқ ходими Ғазо секторидаги террорчилик фаолиятида иштирок этгани тахмин қилинмоқда.

Кўпгина донор давлатлар, жумладан, Қўшма Штатлар “БАПОР”ни қўллаб-қувватлашни ташкилотнинг айрим ходимлари 7 октябрь куни Хамаснинг Исроилга ҳужумига алоқадорликда айбланганидан кейин тўхтатган эди. Ўшандан бери “БАПОР” раҳбарлари молия этишмаслиги сабабли гуманитар операцияларини бутунлай тўхтатишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.