Исроил ТИВ раҳбари Туркияни НАТОдан чиқаришга чақирмоқда
Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Исроилга қарши таҳдидларига жавобан Туркияни НАТОдан зудлик билан чиқариб юборишга чақирди.
Кац Эрдўғонни Туркияни “Эрон ёвузлик ўқи”нинг бир қисмига айлантирганликда айблади ва Исроил 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумдан буён курашиб келаётган Хамас террорчилик гуруҳи аъзоларига Анқара бошпана берганини эслатди.
Кац, шунингдек, Эрдўғоннинг ҳаракатларини Ироқ диктатори Саддам Ҳусайн сиёсати билан қиёслаб, Исроилга ҳужум қилиш таҳдиди жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Туркия президенти, ўз навбатида, Исроил ишларига аралашиш имконияти ҳақида билдириб, буни Туркиянинг Ливия ва Қорабоғдаги ҳаракатлари билан қиёслади.
Исроил ва Туркия ўртасидаги муносабатлар Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти фонида ёмонлашган. Эрдўғон Хамасни “озодлик ташкилоти” деб атаган ва Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяхуни Адольф Гитлерга қиёслаган.
Шарҳлар