Исроил туфайли дунёда янги урушлар бошланади – Эрдоған

Реджеп Тайип Эрдоган
Реджеп Тайип Эрдоган. Фото: сайт президента Азербайджана

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғазо секторидаги урушни тўхтатишга чақирди, акс ҳолда дунёда янги можаролар келиб чиқади.

Шу билан бирга, у Норвегия, Ирландия ва Испаниянинг мавжуд бўлмаган «Фаластин давлати»ни тан олиш қарорини олқишлади.

“Ғарб давлатлари Нетаняхуни қўллаб-қувватлар экан, Фаластиндаги қирғинни тўхтатиб бўлмайди. Мен очиқ айтаман, агар Ғазода сионистик экспансионизм давом этса, дунёмиз янги тўқнашувларга дуч келади”, — деган у.

Эрдоған ўз нутқида ҲАМАС террорчилари тарафини олган ва террорчилар Исроилга муроса таклиф қилганини, бироқ Исроил ҳукумати қаттиқ позицияни эгаллаб, Ғазодаги ҲАМАС назорати остидаги охирги шаҳар Рафаҳда операция бошлаганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, зудлик билан урушни тўхтатиш зарур, акс ҳолда Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши фақат беқарорликнинг бошланиши бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.