ЕИ етакчилари Исроил ва Хамасни Ғазодаги урушни тўхтатишга чақирди
Европа Иттифоқи Ғазо секторида “барқарор ўт очишни тўхтатиш”га олиб келадиган зудлик билан гуманитар пауза қилишга чақирди. Европа Иттифоқига аъзо барча 27 давлат биринчи марта юз бераётган фалокатни ҳисобга олган ҳолда ҳар икки томонни можарони тугатишга чақиришга келишиб олди.
Европа давлатлари, шунингдек, Ғазода гаровга олинган барча исроилликларни озод қилишга чақирди ва 7 октябрь куни Ҳамаснинг Исроилга қилган терактини яна бир бор қоралади, шу билан бирга Исроил ишғолчи давлат сифатида халқаро гуманитар қонунларни ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлади.
“Биз БАПОРнинг роли ниҳоятда муҳим эканлигига қўшиламиз. Биз Исроил ҳукуматини Рафахда қуруқликдаги операцияни бошламасликка чақирамиз, чунки бундай операция бошланса, қандай оқибатларга олиб келишини тасаввур қилишимиз мумкин. Биз халқаро ҳуқуқни, жумладан, аҳоли пунктларини ҳам ҳурмат қилишга чақирамиз”, — деди Европа кенгаши президенти Шарль Мишель.
Шарҳлар