Исроил ва ХАМАС гаровдагиларни озод қилиш бўйича келишувга эришди
Исроил ва Хамас гаровда сақланаётган кишиларни озод қилиш бўйича келишувнинг аксарият бандлари бўйича асосий келишувга эришди, дея хабар беради Haaretz нашри.
Шаклланаётган режага кўра, келишув доираси 35 кунни ташкил этади, бу вақт ичида Ғазо секторида ушлаб турилган барча гаровда сақланаётган кишилар озод қилинади. Бунинг эвазига Исроил фаластинлик маҳбусларни озод қилади ва секторга қўшимча инсонпарварлик ёрдамини етказади.
Улашиш:
Шарҳлар