Исроил яна ҲАМАС билан музокарага тайёр
Шанба куни Исроил ҳукумати воситачилар – Қўшма Штатлар ва Қатар билан Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи билан музокараларни қайта бошлашга келишиб олди. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар берди.
Музокара жараёни келаси ҳафта бошланиши кутилмоқда. Исроил ва ҲАМАС ўртасида муроса топишга бўлган аввалги уринишлар муваффақиятсизликка учради. Музокаралардан мақсад сулҳ ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича келишувга эришишдир.
Аввалги музокаралардаги асосий муаммо ХАМАСнинг чексиз сулҳ ва Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетиш тарафдори бўлганлиги эди. Исроил томони фақат вақтинчалик сулҳга рози бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар