Исроил жанубий Ливанга зарба берди

Фото: REUTERS/Aziz Taher

Исроил Ливан жанубига зарба берди, 10 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Зарба Набатия провинциясида амалга оширилди, деб ёзади  Times of Israel нашри.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси Сурия фуқаролари, уларнинг орасида бир аёл ва унинг икки фарзанди ҳам бор. Яна беш киши жароҳатланган. Аҳолининг сўзларига кўра, ушбу ҳудудда заводлар жойлашган бўлиб,  ишчилар яшайди.

“ЦАХАЛ”нинг билдиришича, зарба нишони Ҳезболлоҳ фойдаланадиган қурол омбори бўлган.

Исроил ҳужумига жавобан Ҳезболлоҳ Исроил шимолига 55 та ракета отди. Жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.