Бир нечта авиакомпаниялар Исроилга рейсларни бекор қилди
Исроил ва Эрон ўртасидаги муносабатлар кескинлашуви фонида еттита авиакомпания Исроилга рейсларни бекор қилди, деб ёзади DW. Исроил ОАВлари хабарларига кўра, Delta, United Airlines, Lufthansa, Austrian Airlines, Brussels Airlines ва Air India ўзларининг Исроилга учиши керак бўлган барча рейсларини бекор қилган. Fly Dubai авиакомпанияси эса режалаштирилган рейсларининг баъзиларини бекор қилган.
Мавжуд маълумотларга кўра, Тель-Авивдаги Бен-Гурион аеропортида ҳозир тахминан 70 минг йўловчи бор. Уларнинг баъзилари мамлакатдан чиқиб кетаётган сўнгги рейсларга улгуриб қолишга уринмоқда, бошқалар эса Исроилга қайтиб келолмай қолишдан хавфсираб, ўз рейсларини умуман бекор қилмоқчи.
Яқин Шарқдаги кескинлик Исроилнинг икки нафар жиддий душмани ўлдирилганидан кейин кучайиб кетди. Авиарейслар Байрутда “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Фуад Шукур ва Теҳронда ҲАМАС раҳбари Исмоил Хония ўлдирилишига Эрон ва Ливаннинг эҳтимолий жавобларига Исроилнинг тайёргарлиги фонида бекор қилинмоқда. Шунингдек, 1 август куни Исроил мудофаа армияси ҲАМАС ҳарбий бошлиғи Муҳаммад Дейфнинг ўлимини ҳам тасдиқлади.
Шарҳлар