Исроилнинг Ғазога берган зарбалари натижасида 93 киши ҳалок бўлди
Қўшма Штатлар Исроилнинг Ғазо сектори шимолида жойлашган беш қаватли бинога уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида 93 киши ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолганини даҳшатли деб баҳолади. Бу ҳақда BBC хабар беради.
Зарба сешанбага ўтар кечаси Байт-Лахия аҳоли ҳудудига берилган. Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотлар Ғазо секторининг Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган.
АҚШ Давлат департаменти вакили Мэттью Миллернинг айтишича, Вашингтон ҳаво ҳужуми натижасида кўплаб тинч аҳоли ҳалок бўлганидан жуда хавотирда. «Бу даҳшатли оқибатларга олиб келадиган даҳшатли воқеа», – деган у 20 боланинг ўлимини аолоҳида таъкидлаб.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Исроил армияси қўмондонлиги тинч аҳолининг ўлими ҳақидаги хабарларни текшираётганини маълум қилган. Охирги икки ҳафта ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо сектори шимолида, хусусан Жабалия, Байт Ханун ва Байт Лаҳияда кенг кўламли рейдлар ўтказмоқда.
Шарҳлар