Исроилнинг “Ҳизбуллоҳ” билан низоси кучайганидан буён қарийб 700 нафар ливанлик фуқаро ҳалок бўлди

Фото: IMAGO/Rainer Unkel

Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасида жанговар ҳаракатлар кучайиши натижасида шу ҳафта ичида 700 га яқин одам, жумладан, камида 150 нафар аёл ва болалар ҳалок бўлган.

Бу маълумотларни Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги келтиради.

Қўшни мамлакат жануби ва шарқида зарбаларни кучайтирган Исроил мудофаа армияси ҳарбий объектлар ва ҳарбийлаштирилган гуруҳ раҳбариятини нишонга олаётганини айтмоқда.

Исроил танклари ва зирҳли техникаларининг шимолий чегара томонда тўпланиши ҳақида хабарлар кўпайган. Командирлар захирага чақирув эълон қилган. Исроил ҳукумати “Ҳизбуллоҳ” яҳудий давлатига ҳужум қилишда давом этса, Ливанни Ғазонинг тақдири кутишидан огоҳлантирди.

Жума куни Ливандан Исроил ҳудудини ўққа тутиш давом этди, натижада бир киши жароҳатланган. Исроил ҳарбийларига кўра, Ливан ҳудудидан отилган Қуйи Галилея шимолида бир нечта дрон ва ўнлаб снарядлар ушлаб қолинган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.