Истанбулдаги кафеда болалар ўртасидаги жанжал туфайли отишма юз берди, уч киши ҳалок бўлди
Истанбулнинг Ускудар туманида 23 май куни отишма юз берди, оқибатда уч киши ҳалок бўлиб, яна беш киши яраланди, деб хабар беради Anadolu.
Агентлик маълумотларига кўра, кафеда иккита оила аъзолари ўртасида низо келиб чиққан, бунга уларнинг фарзандлари орасидаги жанжал сабаб бўлган. Баҳслашув отишмага айланиб кетган. Жабрланганларнинг икки нафари оғир яраланган. Воқеа жойига полициячилар ва тез ёрдам етиб келган, кафе яқинидаги кўча ёпилган. Туманга тезкор жавоб кўрсатиш кучлари ва терговчилар ҳам юборилган.
Прокуратура воқеа юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Ярадорлар касалхонага ётқизилган. Қариндошларнинг баъзиларида руҳий ҳолат ёмонлашган, уларга ёрдам кўрсатилган.
Улашиш:
Шарҳлар