Истанбулда суд мушукнинг қотилига янги ҳукм чиқарди
Истанбулда мушукни ваҳшийларча ўлдирган Иброҳим Келоглан икки ярим йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шунингдек, мамлакатдан чиқиши ҳам тақиқланди. Бу ҳақда 13 март куни Туркиянинг NTV телеканали хабар берди.
Келоглан иши бўйича суд мажлиси Кучукчекмеже туман Одил суд саройида бўлиб ўтган. Суд биноси ёнида кўплаб ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари йиғилиб, унга қаттиқ жазо тайинланишини талаб қилишган. Суд жараёни натижасида судланувчига мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланди ва у суд назорати остида қўйиб юборилди.
Айбланувчининг ўзи айбига иқрор бўлган, бироқ мушукни эҳтиётсизлик туфайли ўлдирганини, чунки ўша пайтда эркак асабий тушкунликка тушганини айтган.
“Мен аввалги кўрсатмаларимни таккорлайман. Мен жиноят машинаси эмасман. Бир лаҳзалик руҳий тушкунлик туфайли, ғазаб ва ақлдан озган ҳолатда, мен умрим давомида унутмайдиган хатога йўл қўйдим. Бироқ воқеадан кейин мен ҳақимда қарор қабул қилинганидан сўнг, ҳар фурсатда тоғли ва қишлоқ жойлардан озиқ-овқат сотиб олиб, ҳайвонларни боқдим”, — дея айбланувчининг сўзларини келтиради телеканал.
Шарҳлар