Истанбулда қуролланган шахслар ибодат вақтида католик черковига ҳужум қилди
28 январь куни Истанбулнинг Сариер туманидаги Санта Мария черковида якшанба намози чоғида ниқобланган икки эркак қуролли ҳужум уюштирди.
Ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, кўплаб одамлар яраланган.
Туркия ички ишлар вазири Али Эрликаянинг айтишича, ҳужум маҳаллий вақт билан 11:40 атрофида содир бўлган. Ҳужум қилганлар, унинг сўзларига кўра, тўппонча билан қуролланган. Ҳужум натижасида камида бир киши ҳалок бўлган. Қурбонлар сонига аниқлик киритилмаган.
Туркия ички ишлар вазири ҳужум юзасидан тергов бошланганини хабар қилган.
Улашиш:
Шарҳлар