Истанбулдаги ёнғин қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ – Бош консуллик

Фото: МИД Узбекистана

Бугун Истанбулнинг Шишли туманидаги 16 қаватли тураржой биносида юз берган ёнғин оқибатида 29 киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Бош консуллиги маълумотларига кўра, ёнғин бинонинг биринчи қаватида жойлашган тунги клубда содир бўлган. Клуб Рамазон ойи муносабати билан ёпилган ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди. Прокуратура жиноий иш қўзғатган, ҳозиргача беш киши ҳибсга олинган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси тунги клубни таъмирлаётган ишчилар бўлган. Ҳозирда уларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жабрланганлар ва ҳибсга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.