Истанбулга парвоз қилаётган самолёт бортида ёнғин содир бўлди
“Аэрофлот” авиакомпаниясининг самолётида тахминан 11 минг метр баландликда ёнғин содир бўлди, яъни нақд пулсиз тўлов терминали аланга олди, дея хабар беради SHOT Телеграм-канали. Истанбулга учаётган самолёт бортида 138 нафар йўловчи бўлган.
Телеканал маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолат Boeing 737-800 самолёти салонида содир бўлган. Йўловчилар бортдаги хизматлар учун нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган терминал жойлашган жойдан куйган ҳидини сезишган. Қурилма зудлик билан сув солинган идишга жойлаштирилган, бунинг натижасида оқибатларнинг олдини олинган.
Аввалроқ Янги Зеландияда учаётган самолётнинг 50 нафар йўловчиси баландликнинг кескин йўқолиши оқибатида жабрлангани ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар