Исроил ҳарбий кабинети вазири истеъфога чиқди
Исроил ҳарбий маҳкамаси вазири Бени Ганц (собиқ мудофаа вазири) ўзининг “Давлат лагери” партияси ҳукуматдан чиқишини эълон қилди ва бош вазир Биньямин Нетаньяху “бизга ҳақиқий ғалабага эришишга халал бераётгани”ни айтди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар бермоқда. Ганц Нетаньяху билан бирга яратган “халқ бирлиги” ҳукумати раиси эди.
Вазир май ўрталарида Нетаньяху 8 июнга қадар Ғазо секторида ҲАМАС билан урушдан кейинги ҳаракатлар режасини таклиф этмаса, истеъфога чиқиш билан таҳдид қилган эди. 30 май куни “Давлат лагери” кнессетни муддатидан олдин тарқатиб юбориш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди.
Унинг сўзларига кўра, унинг партияси 7 октябрдан кейин мамлакатни қутқариш йўлида коалитсияга қўшилган, аммо “биз бу ёмон ҳукумат эканини билгандик”, ва ўшандан буён стратегик мулоҳазалар сиёсий сабабларга кўра, иккинчи планга ўтказилди. “Ҳақиқий ғалаба” асирларнинг қайтарилишини, Ғазо секторидаги раҳбар орган сифатида ҲАМАСнинг алмаштирилиши ва Эронга қарши минтақавий альянс тузилишини билдиради, деди у.
Шарҳлар