ISW: Иттифоқчиларнинг чекловлари сабабли Украинага ҳимояланиш қийин бўлмоқда

Фото: Getty Images

Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатларининг Россия ҳудудига Украинага етказиб берилган қуроллар билан зарба беришни тақиқлаши Киевнинг Харьков областини ҳимоя қилиш қобилиятига жиддий путур етказади, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчилари.

ISW ушбу чекловлар Россия Федерациясининг чегара ҳудудларида «хавфсиз бошпана» яратди, деб ҳисоблайди, Россия самолётлари у ердан Украина позицияларига ҳужум қилмоқда.

Аввалроқ АҚШ расмийлари яна бир бор Оқ уй Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун Украинага етказиб берилган қуроллардан фойдаланишни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган эди.

Британия Мудофаа вазири Грант Шаппснинг айтишича, унинг мамлакати Киевга аннексия қилинган Қримга Британия қуроллари билан зарба беришга рухсат берган, чунки ярим орол Украинанинг бир қисми ҳисобланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.