ISW: Путин Трампга таъсир ўтказиш билан РФ ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ўз шартлари асосида тикламоқчи
Урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчиларининг қайд этишича, Россия президенти Владимир Путин Дональд Трамп президентлиги даврида Россия-Америка муносабатларини ўз шартлари асосида тикламоқчи.
“Путин АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг ташқи сиёсатига таъсир ўтказишга ва Россия-Америка муносабатларини Россия шартлари асосида навбатдаги марта тиклашга ҳаракат қилмоқда”.
Путин 7 ноябрь куни “Валдай” муҳокама клубининг 21 йиллик йиғилишида нутқ сўзлади ва Россия-Америка муносабатларини тиклаш тарафдори эканини билдирди.
Путин Трампнинг президентлик кампанияси “Россия билан муносабатларни тиклаш, Украина инқирозини тугатишга ёрдам бериш истагини” билдирганига ишора қилди ва кейинроқ Россия “АҚШ билан муносабатларни тиклаш имконияти” учун очиқ эканлигини таъкидлади.
Путин АҚШни Россия-Америка муносабатларига путур етказганликда айблашга уриниб, Қўшма Штатлар Россияга қарши санкциялар ва чекловлар жорий этганини ва Киевни қўллаб-қувватлашга қарор қилганини таъкидлади, бироқ бу чоралар Россиянинг Украинага ноқонуний ва асоссиз кенг кўламли бостириб киришига жавоб эканлигини эслатиб ўтмади.
Шарҳлар