ISW: Путиннинг Украина билан тинчлик ўрнатиш истаги йўқ
Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти экспертлари Россия президенти Владимир Путин ва ўзини воситачи сифатида кўрсатишга уринаётган Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўртасидаги учрашувдан сўнг ёзишди.
“Путин бунинг ўрнига Украинани “демилитаризация” орқали таслим бўлишини ва Россия ҳозирда ишғол қилмаган муҳим ҳудудларни топширишни талаб қилди”, – дейди ISW таҳлилчилари ўз хулосаларида.
Венгрия бош вазири Ғарб эътиборини Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишдан тинчлик музокаралари имкониятларига қаратмоқчи бўлган кўринади, бироқ Путин бундан ҳеч қандай манфаатдор эмас, дейилади таҳлилий ҳисоботда.
ISW маълумотларига кўра, Орбан, натижада, Европа Иттифоқининг Украинага қўллаб-қувватлашига путур этказмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Путин ўзининг тинчлик музокараларига тайёрлиги ҳақидаги баёнотларидан Ғарбни парчалаш ва Украинага иттифоқчилар томонидан берилган ҳарбий ёрдамга путур этказиш учун фойдаланмоқда.
Шарҳлар