Италия, Франция ва Словениянинг бир нечта ҳудудида сув тошқинлари кузатилмоқда
Қутқарувчилар Италия шимолидаги кучли ёмғир ва тошқинлардан жабр кўрган маҳаллий аҳолига ёрдам бериш бўйича амалиётларни давом эттирмоқда. Охирги икки кун ичида ўт ўчириш жамоалари Венето ҳудудида 1800 та, вазият аста-секин яхшиланаётгандек кўринаётган Ломбардияда эса 1000 дан ортиқ қўнғироқлар бўлгани ҳақида хабар беришган.
Хабарда айтилишича, Падуя ҳудудида вазият жиддийроқ деб топилган. У ерда, Кампосампьеро қишлоқ ҳудудида бузилган ҳимоя иншоотларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Бир қатор узилиб қолган уйлар эвакуация қилиниб, сув тошқини зонасида техник текширувлар ўтказилмоқда.
Комо яқинидаги Ломбардия ҳудудида жойлашган Канту шаҳрида жума куни қутқарувчилар анҳорга тушиб кетган эркакнинг жасадини топди.
Сўнгги кунларда Франциянинг шимоли-шарқида ёғаётган ёмғирлар сабабли оғир вазият кузатилмоқда. Дарёлар сатҳи тез кўтарилмоқда ва тўртта департаментда сув тошқини ҳақида тўқ сариқ рангли огоҳлантириш эълон қилинган.
Табиий офатнинг энг юқори нуқтаси кун охирида ва кечаси кутилмоқда. Сув тошқини хавфи билан боғлиқ 50 та шошилинч қўнғироқ хабар қилинди.
Кучли шамол ва кучли ёмғир Словения шимоли-шарқида муаммоларни келтириб чиқарган. Штайерск ва Гореньскдаги дарёлар сатҳи кучли кўтарилган, баъзилари эса қирғоқларидан тошган. Бир қатор ҳудудларда йўллар ва ер ости ўтиш йўллари сув остида қолган.
Қутқарувчилар 53 марта воқеа жойларига боришган, кучли шамол ва жаладан кейин электр узатиш линияларини қутқариш ва тиклашда 36 та ўт ўчириш бўлими иштирок этган. Ўнлаб бинолар сув остида қолган.
Шарҳлар