Италия Украинага узоққа зарба берадиган Storm Shadow ракеталарини беришни режалаштирмоқда

Фото: Википедия

Италия Украинага узоқ масофага зарба берадиган Storm Shadow ракеталарини беришни режалаштирмоқда, деб ёзади Fatto Quotidiano манбаларга таянган ҳолда.

Нашрнинг қайд этишича, бу қарор Италия ҳукумати позицияси ўзгарганидан далолат беради. Бош вазир Жоржи Мелони сайлов кампанияси давомида бундай етказиб беришлар ҳақида эълон қилмаганди, чунки мавзу жамиятда “унчалик оммабоп” эмасди.

Газетанинг ёзишича, Samp-T ҳаво мудофаа тизимини ҳам ўз ичига олган янги ёрдам пакети июнь ойи охиригача етказилади. Италия мудофаа вазирлиги ҳозирча маълумотга изоҳ бермади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.