Италияда ўқитувчиларга нисбатан зўравонлик учун мактаб ўқувчилари 10 минг еврогача жаримага тортилади

Фото: KP.ua

Чоршанба куни Италия парламенти таълим тўғрисидаги қонунни маъқуллади, унда бошқалар қатори Муссолини ҳукумати томонидан 1924 йилда жорий этилган ва 2000 йилларда бекор қилинган хулқ-атвор учун баҳолар қайтарилган, деб ёзади “Медуза”.

Хулқ-атвор 10 балл билан баҳоланади. Беш ёки ундан кам балл тўплаган ўқувчилар иккинчи йилга қолдирилади. Хулқ-атвор баҳоси якуний имтиҳон натижасига ҳам таъсир қилади.

Бундан ташқари, мактаб ходимларига нисбатан зўравонлик учун 500 евродан 10 минг еврогача жарима жорий этилди.

The Guardian  нашрининг ёзишича, бу ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан мактаб ходимларига тажовузлар сонининг кўпайишига нисбатан кўрсатилган жавоб реакцияси: 2024 йилда бундай ҳолатлар 2023 йилга нисбатан икки баравар кўпайган. Ўқувчилар кўпинча дарсда ўқитувчилар билан мобил телефонлардан фойдаланиш сабабли низога борган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.