Итлар ўз эгасининг овозига тақлид қилиши исботланди
Баъзи уй ҳайвонлари тўтиқушлар каби тақлид қилишади ва Aарон лақабли итнинг овози бунга яққол мисол бўла олади. Aарон ўзининг «италянча аксентини» намойиш этгандан сўнг унинг видеоси ижтимоий тармоқларда тезда оммалашди.
Aарон Италияда ўз эгаси Aнтония билан яшайди. Қизнинг тўрт оёқли дўсти билан қилган савол-жавоби тасвирланган видео худди дугонаси билан суҳбат қураётганга ўхшайди. Ушбу видео 2023 йилнинг ноябрь ойида эълон қилинган бўлишига қарамай, ҳозиргача «TikTok»да унинг кузатувчилар сони саккиз миллиондан ошган.
Юқоридаги видеодан сўнг, ҳайвонлар ҳақиқатан ҳам урғуга эга бўлиши мумкинми ёки йўқ, каби саволлар туғилиши табиий. Бунинг натижасида, баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Aнглиянинг Кумбриа шаҳридаги Итларнинг хулқ-атворини ўрганувчи марказ итлар ҳам эгалари каби минтақавий урғуга эга еканлигини аниқлаган, чунки ҳайвонлар эгасининг нутқи уларнинг овоз чиқаришига таъсир қилади.
Олимлар 2000 йилда тадқиқот ўтказганларида итларнинг ҳуриши ва ҳуштаклари овозларини ёзиб олади. Кейинчалик бу товуш намуналари солиштирилади ва якуний натижага еришиш учун таҳлил қилинганида, кучуклар ўз егаларининг овоз оҳангига ва даражасига тақлид қилишини аниқлайди.
Марказ ходими Трейси Гуджон: «Aфтидан, итлар юмшоқ аксентларга қараганда кучлироқ ва ўзига хос урғуларни тақлид қилишга қодир. Бу уларнинг егаси билан боғланиш усулларидан бири», – дея фикр билдирган.
Бироқ, итлар урғуга ега бўлган ёлғиз мавжудот емас. Улардан ташқари, Буюк Британиянинг турли қисмларида қушлар ўртасидаги товушларнинг ўзгариши ҳам аниқланган. Шунингдек, Лондондаги «Кокни» маллард ўрдаклари, сперма китлари, оркалар ва букри китлари, гиббон маймунлари ҳам овозга тақлид қилиши исботланган.
Тайёрлади: Anhor.uz амалиётчи мухбири, ЎзЖОКУ 4-босқич талабаси Содиқжонова Ёқутхон
Шарҳлар