Бир қатор иттифоқдошлар Украинанинг НАТОга таклиф қилинишини қўллаб-қувватлади
Бир қатор иттифоқчилар Украинанинг НАТОга таклиф қилинишини қўллаб-қувватлади, деб ёзади Bloomberg. Аммо Шольц бунга қарши чиқди. “Уруш бундан ҳам каттароқ офатга айланиб кетмаслиги керак”, — деди у.
Украинанинг альянсга энг яқин вақтда қўшилиши — мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг “ғалаба режаси” бандларидан бири. Киев иттифоқчиларининг бир қисми ушбу банддан Кремлга босим ўтказиш учун дастак сифатида фойдаланишни кўзда тутмоқда. Аммо улар қайси мамлакатлар эканига аниқлик киритилмаган.
Бироқ Германия канцлери Олаф Шольц нафақат Украинанинг НАТОга қўшилишига, балки узоқ масофали қурол-яроғ етказиб берилишига ҳам қарши чиқмоқда.
“Биз Украинани имкон қадар ғайрат билан қўллаб-қувватлаяпмиз. Айни вақтда биз НАТО урушда томонлардан бирига айланиб қолмаслиги ва бу уруш янада каттароқ ҳалокат тусини олмаслиги учун сергак турибмиз”, — деди Шольц.
Шарҳлар