Ивановолик фуқарони калтаклаган ўзбек йигитлари 9 йилга қамалди
Ивановода 2022-йилнинг 25-октабрдан 26-октабрга ўтар кечаси икки нафар 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси маст ҳолда бўлиб, нотаниш эркак билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг, улар фуқаронинг танаси ва бошига бир нечта зарбалар бериб, тепкилаб ташлашади.
Суд икки чет эл фуқаросини қаттиқ тартибли колонияда бир муддатга ҳукм қилган – бири у ерда 9 йилу уч ойлик умрини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада вояга етмаган қизига жинсий зўравонликда айбланиб, ўзбекистонлик 46 ёшли эркак қўлга олингани ҳақида ёзган эдик. У олти кун давомида вояга этмаган қизига жинсий тажовуз қилганини тан олган. Бироз вақт ўтгач, жабрланган қиз бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот ходимларига айтганди.
Улашиш:
Шарҳлар