“Ҳизбуллоҳ” Байрутга берилган зарба натижасида ҳаракатнинг 16 нафар аъзоси ҳалок бўлганини тасдиқлади
“Ҳизбуллоҳ” Байрутга берилган зарба натижасида ҳаракатнинг 16 аъзоси, жумладан етакчи Ҳасан Насруллоҳнинг “ўнг қўли” Иброҳим Ақил ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Ақил “Радван” махсус бўлинмаси командири эди. Бир кун олдин унинг ўлими ҳақида Исроил мудофаа кучлари хабар берган.
У билан бирга “Ҳизбуллоҳ”нинг бошқа юқори мартабали қўмондонлари ҳам ўлдирилган, улар “Ҳамас” 7 октябрь куни Исроил жанубида қилган ишни Шимолий Исроилда қилишни” режалаштирган.
2024 йил бошигача “Радван”нинг фаолиятини назорат қилган Аҳмад Маҳмуд Ваҳбий ҳам зарбада ҳалок бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар