Қизил хоч қўмитаси ўзининг Ғазодаги офисидан бир неча метр масофада зарба натижасида 22 нафар қочқин ҳалок бўлганини маълум қилди
Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг билдиришича, унинг Ғазодаги офиси отишма натижасида зарар кўрган, натижада у ерда бошпана излаган 22 киши ҳалок бўлган.
“Зарба ХҚХҚнинг офисига зарар етказди, унинг атрофида чодирларда яшовчи юзлаб кўчирилган тинч аҳоли яшарди, жумладан, кўплаб фаластинлик ҳамкасбларимиз ҳам бор”, — дейилади ХҚХҚ баёнотида. Унда аниқлик киритилишича, «оғир калибрли снарядлар жума куни тушдан кейин ХҚХҚ офиси ва тураржой биноларидан бир неча метр масофага тушган».
Хамас назорати остидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳужумда 25 киши ҳалок бўлгани, 50 киши яраланганини айтган ва бунда Исроилни айблаган. Исроил Мудофаа кучлари вакилининг Би-Би-Сига айтишича, дастлабки терговлар Исроил ҳудудга зарба бергани ҳақида «ҳеч қандай ишора» йўқлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, у ушбу воқеа «кўриб чиқишда давом эттирилишини» қўшимча қилган.
Ғазо ва Исроил ўртасидаги уруш Хамас гуруҳи 7 октябрь куни Исроилга мисли кўрилмаган шафқатсиз ҳужум уюштирганидан кейин бошланган. 1200 га яқин одам, асосан, Ғазони ўраб турган шаҳар ва қишлоқлардан тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, яна бир неча минг киши яраланган ва жароҳатланган, 250 га яқин одам эса Ғазога гаровга олиб кетилган. Хамаснинг даъво қилишича, кейинги ҳарбий ҳаракатлар натижасида 37 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, яна юз минглаб одамлар яраланган ёки уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Шарҳлар