Туркиянинг Измир шаҳрида кўп қаватли уйда портлаш юз берди, 5 киши ҳалок бўлиб, 57 киши жабрланди
Туркиянинг Измир шаҳрида кўп қаватли уйнинг ресторан ва новвойхона жойлашган биринчи қаватида портлаш юз берди. Оқибатда беш киши ҳалок бўлиб, 57 киши жабрланди. Бу ҳақда “Анадолу” Измир вилояти губернатори Сулаймон Элбанга таяниб хабар бермоқда.
Жабрланганлар тиббий муассасаларга жойлаштирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, маиший газ баллони портлаган. Портлаш содир бўлган кўп хонадонли уйдан ташқари, яқин атрофда жойлашган яна ўнта уйга ҳам зарар етган.
Портлаш кундузи соат тахминан учда юз берган. Нафақат биринчи қаватдаги ресторан ва новвойхона, балки бино фасади ва юқорироқ қаватдаги хонадонлар ҳам кучли зарар кўрган. Қўшни бинолар деразалари синиб кетган. Айни пайтда суриштирув олиб борилмоқда.
Шарҳлар